“Жалолиддин Мангуберди” сериали қайси маблағлар эвазига суратга олинаётгани маълум бўлди. Серил Туркияда суратга олинмоқда.
Ўзбекистон Маданият вазирлигининг маълум қилишича, сериал “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag film” компаниялари ўртасидаги шартномага асосан суратга олинади. Сериал съемкасига Orient Finans Bank томонидан маблағ ажратилган.
Бугунги кунда бир гуруҳ ўзбек актерлари Туркияда бўлиб турибди ва ўша ерда туркиялик ҳамкасблари билан сериалда суратга тушмоқда. Ҳозирда сериалнинг бир нечта қисми тайёр ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, кўп қисмли фильмга Мехмет Буздаг режиссерлик қилмоқда, сценарий муаллифи эса – Назар Эшонқул. Бош роль Жалолиддин Мангуберди қаҳрамонини туркиялик актер Эмре Кивилджим ижро қилмоқда.