Шаҳрисабздаги шаҳар шифохонаси туғруқ бўлими раҳбари вафот этди. Бу ҳақда УПЛ хабар қилди.
Шоира Исмоилова бугун, 6 август куни вафот этди. Унинг ўлими ҳақидаги хабарни ҳамкасблари ва шаҳар ҳокимлиги тасдиқлади.
Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, Исмоилова йиллар давомида ёш оналарга туғруқ жараёнида ёрдам берган ва ўз ишини сидқидилдан бажарган. Унинг вафотининг сабаби очиқланмаяпти. Унинг коронавирусдан вафот этгани таҳмин қилинмоқда. Лекин бу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.