Аввалроқ сайтимизда Тошкентда аёл юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 6 август куни Кичик халқа йўли кўчасидаги юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунида содир бўлган. 36 ёшли асли фарғоналик аёлни ИИБ ходимлари кўриб қолишган ва дарҳол ёрдамга шошилиб, Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси билан уни омон олиб қолишга муваффақ бўлишган. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, аёлдан нега бундай қилдингиз деб сўралганда у ишсиз қолгани ҳамда ночор аҳолда эканлиги учун шу ишга қўл урганини маълум қилган. Шундан сўнг аёлга дарҳол иш топиб берилган. Аёл яримфабрикат ишлаб чиқарувчи корхонага ишга жойлашган ва унга 2 млн сўм пул ҳам берилган.
Аёл билан ҳозирда психолог шуғулланаётгани маълум қилинди.