Ўзбекистонда 6 август куни 742 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 28 315 нафарга етди.
Шунингдек, кун давомида 6 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этди. 804 нафар бемор эса касалликдан соғайиб, умумий соғайганлар 19 587 нафар бўлди.
Ҳозирда 8 771 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.