Ўзбекистонда санитария-эпидемиология масъуллари 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағни талон-тарож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенати йиғилишда раис Танзила Норбоева гапирди.
Маълум бўлишича, , Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария ва эпидемиологи хизматлари мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилинган.
“Коронавирусга қарши кураш тадбирларини амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар талон-тарож қилинаётгани бизни ташвишлантиряпти. Бунга жиддий эътибор қаратиш керак”, – дейди Танзила Норбоева.