Масъуллар Ўзбекистонда тест имтиҳонлари ўтказилиши бўйича маълумот берди

Масъуллар Ўзбекистонда тест имтиҳонлари ўтказилиши бўйича маълумот берди
Масъуллар Ўзбекистонда тест имтиҳонлари ўтказилиши бўйича маълумот берди. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Тест синовлари қайси стадионларда бўлади?

"Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган.

Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган.

Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади.

Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда", - деб жавоб берди Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев.

Шунингдек, матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширилишини, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

"Стадионларда кузатув камералари албатта бўлади. Ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилад", - дея қўшимча қилди у.

Шундан сўнг, ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб, 14 кун давом этишини ҳам маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Масъуллар Ўзбекистонда тест имтиҳонлари ўтказилиши бўйича маълумот берди