Ушбу тақиқ моторсиз қайиқлар, шунингдек муқобил энергия манбаларида ҳаракатланадиган сув транспортларига тегишли эмас, деб ёзади Репост нашри.
Вазирлар Маҳкамасининг пандемиядан сўнг туризмни тиклашга қаратилган қарорига кўра Чорвоқ сувомбори ҳудудида скутер ва моторли қайиқлар ҳаракатланишига тақиқ қўйилади.
Шунингдек, Чирчиқ дарёсида чўмилиш ва автомобиль ювиш ҳамда унинг ирмоғига маиший чиқиндиларни ташлаш ҳам тақиқланади.
Қарор билан моторсиз қайиқлар, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланадиган сув транспортлари, шунингдек, ваколатли вазирликлар ва ташкилотларнинг моторли қайиқларига тақиқ қўйилмаслиги таъкидланди. Улар транспорт воситаси сифатида ишлатилиши маълум қилинган.