Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида тегишли мутасаддилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
Жумладан, Собиқ давлат маслаҳатчиси М.Тоҳирий ҳамда Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Т.Жўраевлар тақдирига оид саволларга уларга нисбатан жиноят иши очилгани, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.
Шунингдек, яна бир манбанинг таъкидлашича Т. Жўраевга нисбатан тергов якунланган ва ҳозирда иш судга топширилган.