Олмалиқда номаълум шахс томонидан 100 та муҳтож оиланинг ҳар бирига 2,5 кг гўшт ва 1 миллион сўмдан пул ажратилди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон нашрининг расмий сайти маълум қилди.
Хабар қилинишича, шаҳарда яшовчи 100 та эҳтижманд оиланинг ҳар бирига 2,5 кг гўшт ва 1 миллион сўмдан пул берилган. Шунингдек, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимларга ҳам худди шундай саховат кўрсатилган.
Манбанинг ёзишича, ушбу хайрия ишини амалга оширган фуқаронинг ким эканлиги маълум эмас. Маҳсулотлар ва пуллар шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ҳақиқий эҳтиёжмандларга етказилгани алоҳида таъкидланди.