Ўзбекистон олий таълим вазири долзарб саволларга жавоб берди. Ином Мажидов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.
Биринчи курс талабалари ҳақида
“Биринчи курс талабалари ўқишни октябрда бошлайди. Ҳозирча булар режалаштирилмоқда. Юқори курс талабалари эса ўқишни сентябрда онлайн режимда бошлайди”, – деди Мажидов.
Контракт ҳақида
“Ўзбекистонда контракт миқдори ўзгармайди. Камайтирилмайдиям, кўпайтирилмайдиям ”, – деди Мажидов.
Кириш имтиҳонлари ҳақида
“Барчаси эпидемиологик вазиятга боғлиқ. Агар 15 ёки 30 августда карантин бекор қилинсагина 2 сентябрда имтиҳон ўтказилади. Агар карантин бекор қилинмаса имтиҳон санасиям ўзгаради. Абитуриентларга тестда 2 соат муҳлат берилади. Имтиҳон кунлари биз уларни керакли ҳимоя воситалари билан таъминлаймиз”, – дейди Мажидов.