18 декабрь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзандлар дунёга келди. Бу ҳақда Daryo хабар қилмоқда.
Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм берди.
Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати тўртинчи бор қайд этилмоқда.
Аввалроқ, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Хоразмда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.