Ўзбекистонда тўйларга қачондан рухсат берилади?

Ўзбекистонда тўйларга қачондан рухсат берилади?
Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда вазирлик вакилига мамлакатда тўйларга қачон рухсат берилиши борасида савол берилди.

Хусусан, Боймирзаевага 22 августга қўшалоқ тўй белгилаб қўйган фуқародан савол келиб тушди. Фуқаро вазирлик вакилидан ўша санада тўй ўтказсам бўладими деган мазмундаги савол билан мурожаат қилди.

Боймирзаева эса фуқарога Ўзбекистонда карантин чекловларини фақатгина Республика махсус комиссияси қарорига асосан бекор қилиш ёки узайтириш мумкинлигини эслатди.

“Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан, мамлакатимиз бўйлаб карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилиши муносабати билан тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар келтириб ўтилган”, – дейди вазирлик вакили.

Ушбу чекловларни бекор қилиш, турли маросимлар ташкил этишга рухсат беришда махсус комиссия мамлакатдаги эпиемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиши таъкидланди.

“Сизга фарзандларингиз тўйини Республика махсус комиссияси қарори билан рухсат берилгандан сўнг ҳамда ўрнатилган қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ўтказишингизни тавсия этамиз”, – дея тавсия берди Саодат Боймирзаева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чекловлари камида15 августга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 11 август 2020 18:08
    Хакикатдан 30 кишилик туйлар хам жуда яхши утар экан кам харажат ва энг мухими исрофгарчилик йук. Туйлар шу 30 кишилик холатида колгани макул.
  2. Кимсан 11 август 2020 09:25
    30 кишилик туй ва 2 метрли масофа хозирги кун талаби.Битта туй деб 70-80 одамга касаллик юқтириб юришибдику.Соғлиқ керакми КАРАНТИНГА амал қилинг.Шунақа қонунни бузиб.катта туй қилганларга касалликка чалинганлар расходини хам бўйнига қуйиш керак.ЭПИД режим қоидаларини бўзганлиги учун деб.Хеч бунақа жарималар матбуотда эълон қилинмайди.Яъни Карантин даврида қанча туйда нечта одам касалланди.Бу давлат хазинасига қанча зарар етказди.
  3. Ali 11 август 2020 07:16
    Maxsus komissiya tarkibi kimlar
  4. Султон 10 август 2020 22:18
    Купи бн 30 кишилик булса максадга мувофик.
  5. Сохибжон 10 август 2020 19:38
    Тугри оддий бир туйни деб Яна канча касаллик купайиши мумкин хеч бир нарса одам соглиги ва хаётидан устун емаску ахир нега одамлар шуни тушунмайди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда тўйларга қачондан рухсат берилади?