Ўзбекистонда 10 августда 695 нафар фуқарода коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Умумий зарарланганлар сони 31 304 нафарга етди.
Шунингдек, кеча 950 нафар бемор соғайиб, умумий соғайганлар 22 992 нафар бўлди. Кун давомида 6 нафар бемор вафот этди.
Ҳозирда 8 112 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.