Янги йил кечаси Тошкент автобуслари иш вақти бир соатга узайтирилди.
31 декабрь куни Тошкентдаги барча автобус маршрутлари иш вақти бир соатга узайтирилди. Ушбу қарор шаҳарликлар ва шаҳар меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.
Шунингдек, барча автобус йўналишларидаги автобуслар янги йил байрамига мос равишда безатилмоқда, ҳайдовчиларни байрам кунлари қорбобо кийимида ишга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Пойтахтдаги бир қатор кўчаларда ҳаракат 10 январга қадар чеклангани муносабати билан айрим йўналишлар ҳаракат жадвалига ўзгартишлар киритилди:
53, 90, 91 ва 115-автобуслар Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилган қисмларини Навоий кўчаси орқали;
33, 55 ва 96 — Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари орқали айланиб ўтса;
9, 17, 52 Себзор кўчасининг ёпилган қисмидан Навоий ва Абай орқали;
150 — Навоий, Абай, А. Қодирий ва Себзор кўчалари орқали ҳаракатланади;
13, 69, 107, 4, 48, 87, 94 ва 146 Сўгалли ота («Алгоритм») кўчасининг ёпилган участкасини Заргарлик, Заргарлик 5-проезд, Дийдор, Сўгалли ота ва Дилбанд кўчалари орқали айланиб ўтади.