Ўзбекистонда коронавирусга чалинган мансабдорларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди. Бугун бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов шу мавзуда гапирди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзосидан Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида сўралди.
Икромов айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқлигини, даволаниш давом этаётганини маълум қилди.