Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги телеграмдаги сўровномага вазирликнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги телеграмдаги сўровномага вазирликнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди
Хабарингиз бор кеча “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасининг телеграмда ташкил этган сўровномаси тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили Саодат Боймирзаеванинг айтишича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан жамоат фонди бўлган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади ва у вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган. Шунингдек, фонд ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятининг ҳеч бир жараёнларига ҳам вазирлик иштирок этмаслиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, Маҳалла” хайрия жамоат фондининг телеграм саҳифасини ташкил этиш ва ўчириш тўлиқ равишда Фонднинг ўз ҳуқуқи ҳисобланиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, телеграмдаги каналда ташкил этилган сўровнома муҳокамаларга сабаб бўлгандан кейинг канал бутунлай ўчириб ташланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдулло 11 август 2020 16:09
    Вазирлар осмондан тушган ой ,,окбилакли мужиклар мужик хам деб бумайди буларни камалса кайтиб чикмайди бир бирини узлари тугатади.вазир жоноблари халк пулидан ойлик оляпсиз хамма нарса у.н жавоб берасизлар мени ишимас уни иши бумайди УЗБЕКИСТОН у.н жавобгарсизлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17

Ўзбекистоннинг Очиқ илм-фан концепцияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Очиқлик сиёсатининг мамлакат тараққиётида, миллат юксалишида тутган муҳим ўрни ва...
21-06-2024, 16:49
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги телеграмдаги сўровномага вазирликнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди