Ўзбекистонда 11 августда 679 киши коронавирусга чалиниб, 1098 нафар бемор ундан соғайди. Айни вақтда касалликка чалинганларнинг умумий сони 31983 нафарни, соғайганлар эса 24 090 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, бугун 6 нафар бемор ушбу касалликдан вафот этди.
Ҳозирда 7 687 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.