Ўзбекистонда бу йил пандемия шароитида тест имтиҳонлари қандай ўтказилади? Ушбу саволга Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов жавоб берди.
Каримовнинг сўзларига кўра, республика бўйича бир кунда 100 минг киши тест топширади. Тестлар икки сменада ўтказилиши режалаштирилмоқда. Биргина Тошкентнинг ўзида имтиҳон ўтказиш учун 10 минг жой тайёрланади. Тестнинг эртаси куни натижалар эълон қилинади. Абитуриент қайси ОМТларга ўқишга киргани ҳақида имтиҳондан кейин 1 ҳафта ўтиб билиб олади.
Таъкидлаш жоиз, тест саволлари аввалги йилларга қараганда осонроқ бўлади. Имтиҳонга киришда абитуриентларга бепул антисептик, қўлқоп, ниқоб, бош кийим, ручка ва ичимлик суви берилади. Аввалроқ бу йил имтиҳонлар очиқ стадионларда ўтказилиши айтилган эди.