Ўзбекистонда абитуриентларга тест ечиш учун 3 соат вақт берилади. Бу ҳақда ДТМ хабар қилди.
Имтиҳонлар очиқ стадионларда икки сменада бўлади. 30 та тест саволларига (жавоб варақаларини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа берилади (60 та саволга – 180 дақиқа).
Тест имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади. 14 кун давом этади. Ҳозирда тестларни ўтказиш жойлари ўрганилмоқда. Абитуриентлар имтиҳонларга 10 кун қолганда рухсатнома олишади (абитуриентларга телефон орқали хабар қилинади).