Ўзбекистонда 15 августдан қайси йўналишлар бўйича самолёт ва поезд қатнови йўлга қўйилади? Қайтадан йўлга қўйилаётган ҳаво ва поезд қатновлари ҳақида Транспорт вазирлиги маълумот берди.
15 августдан қуйидаги йўналишлар бўйича темир йўл ҳаракати ишга тушади:
Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент –тезюрар поезд Afrosiyob;
Тошкент-Самарқанд-Қарши-Тошкент – битта йўловчи поезди;
Тошкент-Андижон-Тошкент – иккита йўловчи поезди.
Қайта йўлга қўйилган авиақатновлар:
Тошкент-Нукус-Тошкент (ҳафтада икки марта);
Тошкент-Урганч-Тошкент (ҳафтада икки марта);
Тошкент-Термиз-Тошкент (ҳақтада уч марта).
Таъкидлаш жоиз, йўловчилар вокзал ва аэропортларда карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари керак бўлади. Шунингдек, поезд ва самолетлар ичида эпидемиологик қоидалар жорий қилинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ карантин чоралари юмшатилиши ҳақида давлат раҳбари маълум қилган эди. 15 августдан фуқаролар шахсий автотранспортларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.