Тармоқларда карантин вақтида ҳокимлардан бири маишат ташкил қилгани акс этган видео тарқалди. Хабар қилинишича, видеода Уйчи тумани ҳокими кўриниш берган.
Тарқалган видеода ҳоким ўзининг мусиқий санъатдан хабардор эканини хонадонга йиғилганларга чиройли тарзда намоён этган. Шунингдек, видеода унга ҳоким ўринбосари ҳам ҳамрохлик қилгани айтилмоқда.
Яна қўшимча қилинишича, маишат айнан карантин кучайтирилган кун, 26 июль (шанба)да ташкил этилган. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.