Эртадан Тошкентда метрода ҳам манзилга етиб олса бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари хабар қилди.
Метро фаолияти 15 августдан қайта йўлга қўйилади. Ер ости ҳаракати 22 мартда тўхтатилган эди.
15 август соат 06:00 дан бошлаб “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” йўналиши бўйлаб фаолият тикланади. Ҳар бир йўналишдан сўнг вагонлар дезинфекция қилинади.