“Менга кислород беринг, кослород” – Тошкентда 7-сонли шифохонанинг ҳамшираси вафот этди

“Менга кислород беринг, кослород” – Тошкентда 7-сонли шифохонанинг ҳамшираси вафот этди
Тошкентда 7-сонли шифохонанинг катта ҳамшираси Мансурова Наргиза Аҳмедовна вафот этди. Бу ҳақда журналист Юлдуз Файзий маълум қилди.

Мансурова мазкур шифохонада 28 йил давомида фаолият юритди. У коронавирус тарқалиши кучайган вақтда ҳам беморлар ҳаёти учун курашди. Лекин, бахтга қарши Мансурованинг ўзи ҳам вирус юқтириб олди. Мансуровани ўша шифохонада ўзининг ҳамкасблари даволади. Лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай тиббиёт ходими вафот этди. Мансурованинг 3 нафар фарзанди бор, уларнинг отаси йўқ. Давлат томонидан ваъда қилинган 250 млн сўм пуллар эса берилмаган. Бу ҳақда марҳумнинг фарзандлари журналистга маълум қилган.

“Мен онамдан нима ейсиз деб сўрадим. У жавоб бермади. Кейин мен онамнинг шифокорга ҳаво етишмаётгани ҳақида айтаётганини эшитиб қолдим. У кислород сўради. Онам фарзандларига керак эканини айтарди. Бахтга қарши онамни асраб қолишнинг иложи бўлмади”, – дейди Мансурованинг қизи.

Марҳумнинг катта қизи ўз оилали. Иккинчи қизи онаси билан бирга ишлайди. У олийгоҳда ўқийди ва контракт пулини тўлаши керак. Кенжа қизи эса 13 ёш. Оиланинг ўз уйи йўқ. Журналист томонидан ушбу маълумот эълон қилингач кўплар ёрдам беришни таклиф этди. Юлдуз Файзий марҳумнинг қизининг пластик картаси рақамини эълон қилди. ССВ ҳозирча ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Али 17 август 2020 11:33
    Ўзбекни фикрига қисман қўшиламан.Хаммаси эмас виждонли ишлайдиганлари хам кўп. Лекин 6%ли устамани турли уйинлар қилиб беришмаяпти.Млд еб ётгани хам бор.ойликка ишлайдигани хам бор.
  2. O`ZBEK 17 август 2020 07:40
    ССВ ходимлари хаммаси ёлгончи ва фирибгар. Милиардлаб пулларни еб кетишмокда лекин оддий ёки хамширанинг хаккини бериш вакда турсун, оддий химоя воситаларини беришга курби етмай ётибди. Хаммалари уз жигилдонларини уйлаб, давлат бюджет пулларини еб кетишмокда. Худо жазоларингни берсин харом хурлар. Шу бечора гудакларнинг хаккини беришса булади-ку.
  3. Абдул 17 август 2020 06:11
    Аллох рахмат килсин,синглимизни
  4. Абдураҳим.Тошкент. 16 август 2020 20:19
    Аллоҳ таъола ўз раҳматига олган бўлсин. Шаҳидлар қаторига қўшсин.Фарзандларига сабри жамил ато айласин.
  5. Кимсан 16 август 2020 20:03
    Оллох рахматига олгвн булсин..Сизларга сабр берсин.
  6. Sherzod 16 август 2020 18:24
    ALLOH YOTGAN JOYLARINI JANATA QILSIN FARZANDLARIGA SABIR BERSIN
  7. Абдусалом. 16 август 2020 15:34
    Аллох рахмат килсин. Фарзанларига сабр берсин.
  8. Отабек 16 август 2020 14:47
    Аллох рахмат килсин
  9. Дангал 16 август 2020 13:51
    Шахидлик Муборак опажон килган хизматларингизни ажрини оллох берсин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Менга кислород беринг, кослород” – Тошкентда 7-сонли шифохонанинг ҳамшираси вафот этди