Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов резинали қўлқопларнинг коронавирусдан ҳимоялашдаги самараси ҳақида гапирди. Мутахассиснинг айтишича, резинали қўлқоплар корнавирусдан ҳимоя қила олмайди.
“COVID-19 инфекциясидан ўзингизни резинали қўлқоплар ёрдамида ҳимоя қила олмайсиз, бу самара бермайди.
Тўлиқ химояланиш учун сиз қўлингизни антисептик воситалардан фойдаланиб тозаласангиз, мақсадга мувофиқ. Чунки COVID 19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу холат орқали сиз юзингизга инфекцияни юқтириб олиш хафини туғдиради”, – дейди Боймуродов.