Хонанда Муниса Ризаева Андижондаги базмда хизматда бўлди. Хонанда инстаграмига қўйган сурати ва видеосидан шуни англаш мумкин.
Хабар.уз’нинг хабар қилишича, хонанда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг хизматида бўлган. Маълум бўлишича, ҳокимнинг кичик қизи 19 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир уюштирилган. Хонанда ўша тадбирда қўшиқ куйлаган.
Шунингдек, манбанинг қўшимча қилишича, ҳоким қизига туғилган кун муносабати билан янги «Жентра» ҳам совға қилган.