Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.
Икромовнинг сўзларига кўра, мактаб ва боғчаларда эпидемиологик қоидаларни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Штаб аъзоси мактабларни ижтимоий ҳаётга қайтариш зарурлигини ва биноларда коронавирус тарқалишининг олдини олиш кераклигини таъкидлади.
“Ҳозирда мактабгача таълим вазирлиги ва ХТВ билан бирга мактаб ҳамда боғчалар учун эпидеиологик қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу қоидалар рўйхати Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий жиҳати текширилади. Ташкилот томонидан ўрганилгач мактаблар очилиши кутилмоқда”, – дейди Икромов.