Тошкентнинг Бешёғоч ва Афросиёб йўллари кесишмасида барпо этилаётган “Humo Arena” муз саройида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда"Халқ сўзи" хабар берди.
Қайд қилинишича, 26 декабрь куни соат тахминан 10:35да “Humo Arena” кўп функцияли муз саройи ёнидаги омбор сифатида фойдаланилаётган ҳудудда ёнғин чиққан. Ёнғинга электр пайвандлагич ускунасидан фойдаланилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
Ёнғин натижасида бир неча қурилиш материаллар ёнган. Қанча миқдорда материаллар ёнгани хабар қилинмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ томонидан 11:20га қадар ёнғин тўлиқ сўндирилган.
Ҳозирда кўрилган зарар миқдорига ойдинлик киритилмоқда.