Аввалроқ Ўзбекистонга Россиядан 40 нафар мутахассислар келгани ва улар ўзбекистонлик ҳамкасбларига ёрдам бериши маълум қилинган эди.
Россиялик шифокорлар мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб йўналтирилди. Шифокор- инфекционист Риат Кацеров Самрқанд вилоятидаги ҳолатни баҳолади.
Кацеровнинг сўзларига кўра ўзбек шифокорлари пандемия билан курашишга яхши тайёрланган. Россиялик мутахассис айрим сезилмас камчиликлар борлигини, булар ўз жойига тушиб кетишини маълум қилди. У шунингдек, ваҳима қилишга ўрин йўқлигини, маҳаллий шифокорлар яхши тайёрланганини алоҳида таъкидлади.
Кацеров инфекция тарқалишининг иккинчи тўлқини унчалик кучли бўлмаслигини таҳмин қилмоқда. У аввалгисига қараганда хавфсизроқ бўлиши, унга соғлиқни сақлаш тизими яхши тайёрлангани таъкидланди. Мутахассис иккинчи тўлқин унча узоқ вақт давом этмаслигини, у кузда юз беришини айтди.