Бугун бўлиб ўтган брифингда имтиҳон куни об-ҳаво ёмон бўлса қандай йўл тутилиши маълум қилинди.
ДТМ вакилларининг айтишича, агар имтиҳон куни ёмғир ёғиб, қаттиқ шамол кузатилса ўша кунги имтиҳон бошқа кунга қолдирилади. Яъни, барча имтиҳонлар якунлангандан сўнг об-ҳаво сабаб қолдирилган имтиҳон бўлиб ўтади.
Шунингдек, эртададан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланиши маълум қилинди.