Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова жиддий касаллик билан курашаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда журналист Шохира Хамро хабар қилди.
Журналистнинг берган маълумотига кўра, Раметова Туркияда Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги фильмда суратга тушаётган бўлган. Съемка жараёнида актриса ўзини ёмон ҳис қилган.
Туркиялик шифокорлар актрисага Истамбулда операция қилиш ва кимё терапеяси ўтказишни маслаҳат қилган. Лекин актриса буни рад этиб, оиласи ёнида даволанишни маъқул кўрган. Аниқ ташхис ҳақида маълуот берилмаган. Лекин журналистнинг сўзларига кўра, актриса онкологик касалликка чалинган. Маълумот ўрнида, Раметова сентябрь ойида 63 ёшга тўлади.