Кеча тармоқларда ЙПХ ходимида “дрифт” қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳуқуқ тартибот органи томонидан ушбу ҳодисага изоҳ берилди.
Маълум бўлишича, ходим ўзининг Ласетти хизмат автомашинасида "Халқаро умумармия ўйинлари-2020" танловига тайёрланаётган бўлган. Шундай йўл билан ходим автомашинанинг ҳолатини текшириб қўрмоқчи бўлган.
Мусобақа Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Ходимнинг “дрифт” уюштирган ҳолати маҳаллий фуқаро томонидан видеога олинган ва нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқатиб юборилган.