Хотин-қизлар қўмитаси конференциясида келинларнинг пропискага қўйилиши, ёш оилалар ҳаётига аралашувлар ва ажрашувдан кейинги мулк ҳуқуқи муаммолари муҳокама қилинди.
Конференцияда Бош вазир Абдулла Арипов ёш оилалар ҳаётига аралашиб, никоҳнинг бекор қилинишига сабаб бўлаётган ота-оналарни жавобгарликка тортиш масаласини ҳам тилга олди.
«Агарда учинчи томон сабабли оила бузилса, у ҳолда маъмурий чоралар кўрилиши керак. Айниқса Тошкентда 70 фоиз ажрашишларга учинчи томон сабаб бўлмоқда. Айнан ким? Тўғри, қайноналар… Бир ой ичида аралашганлик учун учинчи томонни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилиши лозим», — деди у.