Аввалроқ Ўзбекистонда мактаблар очилиши режалаштирилаётгани ҳақида ёзган эдик. ХТВ ва СЭОМ вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида ушбу жараён қандай ташкил қилиниши ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонда мактаблар очилиши қандай ташкил этилади?
1. Мактабларда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.
2. Мактаб ичидаги овқатланиш жойлари ишламайди.
3. Дарслар давомийлиги 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқартирилиши мумкин.
4. Агар битта синфда уч нафар ўқувчида коронавирус аниқланса синф каратинга ёпилади ва ўқиш онлайн тарзда давом этади.
5. Ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандларини ўқишга юбориш ёки юбормасликни ўзлари ҳал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ барча мактаблар керакли ҳимоя воситалари билан таъминланиши маълум қилинган эди. Мамлакатимизда мактаблар 14 сентябрда очилиши айтилмоқда.