Мутахассис Ўзбекистон оммавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашмаслигини маълум қилди

Мутахассис Ўзбекистон оммавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашмаслигини маълум қилди
Мутухассис, коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали короновирусга қарши кураш йўли танланмаслигини маълум қилди.

Мутахассис бу ҳам касалликка қарши курашишнинг бир йўли бўлишига қарамай, хавфли усул эканини айтди. Оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60-80 фоизи касалланиб соғайиши кераклиги ҳам маълум қилинди.

“Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин”, – дейди Абдусаматова.

Мутахассис бу жараённи амалга ошириши учун бир неча йиллар кераклигини айтиб, эпидемиянинг олди олинмаса, инфекция тарқалиши ривожланиб кетишини таъкидлади.

“Оқибатда касалланиш ҳолатлари ортиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади. Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин”, – дея қўшимча қилди Абдусаматова.

Ўхшаш янгиликлар

  1. назар. 7 сентябр 2020 21:56
    Бир нарса дейиш кийин
  2. кимсан 5 сентябр 2020 06:54
    битта ахмокни деб хамма кийналиасин
  3. Акмал 2 сентябр 2020 22:15
    Шифокорларни айтганини килиш керак.Мана тиббиёт сохаси кучли булган Британия оммавий иммунитет хосил киламан деб,касалликни куйиб юбориб,кейин назорат кила олмай колдилар.
  4. Эсонов 28 август 2020 12:56
    Алдаманглар халкни. Вирусга чалиниб клиникага борс
  5. ким 28 август 2020 08:30
    касаллик ва улимни пневиония деб яширишдан максад нима.одамларни ва рахбарларни алдашми ёки бизда тиббиёт зур демокчимисизлар
  6. Ислом 27 август 2020 21:23
    Узларинг 60-80% одам огрийди деб айтаябслар пандемия тугаётган вакти бу нима деганларинг
  7. Юсуф 27 август 2020 15:55
    Кам одам касалланди деб касалларни яшириш керакмасда
  8. 1 27 август 2020 11:55
    Камрок деб кунига касалланишлар сони тушунганда, куп вакт давомида камрок одам касал булиши - бу куп вакт давомида барибир 60-80% га етказиш деганига олиб келади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мутахассис Ўзбекистон оммавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашмаслигини маълум қилди