Мамлакатимизда олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замон талабларига мос ислоҳлар қилиш, мавжуд биноларни таъмирлаш, янги иншоотлар барпо этиш, бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Ўзбекистонимизнинг қадимий таълим даргоҳи бўлган, шу кунларда ўзининг табаррук 600 йиллик юбилейини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўраётган, Самарқанд давлат университетида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда қуйидаги муҳим ва ибратли маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз : СамДУ да қурилиши бошланган тўртта иншоотнинг иккитаси университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан, иккитаси давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этилади...
Барчамизга маълумки Президентимиз ташаббуси билан олий ўқув юртларига қабул квоталарининг йилдан - йилга кўпайтирилиши ўқув бинолари, лабараториялар ҳамда талабалар турар - жойларига бўлган талабнинг тобора ортишига сабаб бўлмоқда. СамДУ нинг асосий ўқув биноси ҳовлисида университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1500 ўринга мўлжалланган ўқув биноси замонавий меьморий ечимлар асосида бунёд этилаётганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. 2021 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган мазкур иншоотда талабаларнинг сифатли билим олиши учун барча имконият ва шароитлар яратилади.
Фақат бугина эмас. Бугун СамДУ ни ҳақиқий қурилиш ва бунёдкорлик майдонига қиёсласа бўлади. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, мана икки йилдирки, СамДУ да ўқиш истагида бўлган абитурентлар сони, мамлакат миқёсида энг юқори кўрсаткични ташкил этмоқда. Шу боис, давлат хусусий шерикчилиги асосида университетда 300 ўринга мўлжалланган, замонавий талабалар турар - жойи ҳамда 70 ўринлик хорижлик талабалар учун ётоқхона бунёд этиляпти. Ушбу қурилиш ишларини келгуси йил якунига етказиш режалаштирилган.
Самарқанд давлат университетида бугунги кунда чет давлатлардан келган ёшлар ҳам таълим олишади. Асосий ўқув биносига яқин ҳудудда
Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига ҳамоҳанг СамДУ биология факультетида янги лаборатория қуриш ишлари авжида.
Биофизиологик тадқиқотлар инновацион илмий маркази (виварий) лабораториясида стандарт лаборатория ҳайвонларини етказиб бериш ва биология ва тиббиётнинг фундаментал ва амалий масалаларини тадқиқ этиш кўзда тутилган.. Шунингдек, биология фанининг биокимё ва физиология соҳалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш имкониятини берадиган универсал илмий-методик комплекс яратиш;
Камёб, ноёб лаборатория ҳайвонлари оргинал моделларини сақлаш ва кўпайтириш;
Ушбу соҳада фаолият олиб борувчи илмий-тадқиқот ва тижорат муассасаларига янги ва самарали усул - воситаларни тақдим қилиш.
Тадқиқотчилар (шу жумладан,талабалар ва докторантлар) учун илмий-тадқиқот ўтказиш базасини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур лабараториядан: Питомник; Биокимёвий ва физиологик тадқиқотлар;
Ҳайвонлар жарроҳлиги, морфологик ҳамда намуналар тайёрлаш хоналари ўрин олади.
Излаган имкон топади, деганларидек бугун СамДУ да бунёдкорлик ишларининг кўлами кенг. Бунинг учун маблағ ҳам имконият ҳам топилмоқда....