Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Хусусан, мутахассисга 14 сентябрдан мактаблар очилса уйида кекса инсонлар бор бўлган оилаларга бу хавфли эмасми деган мазмунда савол берилди.
Оқилов агар ота-оналар ушбу ҳолатни хавфли деб ҳисоблашса, онлайн таълим учун ариза ёзишлари мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, ота-оналарга ушбу қарорни ўқув йили давомида ўзгартиршлари мумкинлиги айтилди.
Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, болаларга тиббий ниқобдан тўғри фойдаланиш, қўлларни ювиш, санитайзерлардан фойдаланиш ва ижтимоий масофа сақлашни ўргатиш зарурлиги таъкидланди.