Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистонда 14 сентябрдан мактаблар очилиши режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқиш масканлари ўқувчилари ва ходимлари бўйсиниши керак бўлган қоидалар рўйхатини эълон қилди.
Қуйида тўлиқ рўйхатни ҳавола этамиз:
1. Дарслар соат 08:00 да бошланиб 17:30 га қадар якунланиши керак. Ўқиш жараёни 3 сменада ташкил этилиши керак.
2. Пандемия даврида оммавий тадбирлар ташкил этиш тақиқланади.
3. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари мактабга тиббий ниқобда келишлари шарт. Мактабга қириш қисмида ҳарорат ўлчанади. Шундан сўнг болалар мактабга антисептиклардан фойдаланган ҳолда киришлари мумкин. Оддий ниқобларни ҳар 3 соатда, респираторларни эса ҳар 8 соатда алмаштиришлари керак.
4. Синфда ҳар бир ўқувчи учун камида 2 метр кв. жой ажратилиши керак.
5. Пандемия даврида ошхоналар фаолиятига санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат берилади.
6. Агар ўқувчида касаллик аломатлари сезилса, тез ёрдам ходимлари ёки ота-оналари келгунча ўқувчи бошқалардан яккаланади.