Қашқадарё вилоятида болаларни мактабга юбориш ёки юбормаслик бўйича бўлиб ўтган сўровнома якунланди. Вилоятда кўпчилик аҳоли болаларини мактабга юборишга тайёр.
Сўровнома натижасига кўра, 80 фоиз ота-оналар болаларини мактабга юборишга рози бўлган. Қолган 20 фоизи эса пандемияни ҳисобга олиб, ҳали эрта эканини айтган.
Қолган ҳудудларда ташкил этилган сўровнома натижалари яқин кунларда эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, мактаблар 14 сентябрда очилади.