Хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда 14 сентябрдан мактаблар очилиши кутилмоқда. Аввалроқ бу ҳақда халқ таълими вазири ҳам маълум қилган.
СЭОА вакиллари вазирликка дарс вақтини 15 дақиқага қисқартириш таклифини берган. Даслар 45 дақиқа эмас, 30 дақиқа бўлиши кераклиги айтилган.
Лекин, Шерзод Шерматов ушбу ўзгаришга қарши чиққан. Вазирлик матбуот котиби Лайло РУстамова дарслар вақти қисқармаслигини маълум қилди.
“Дарслар сони ва унинг вақтини қисқартириш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Дарслар 45 дақиқа давом этади”, – деди Рутамова.