Бугун бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қатнашди. Брифингда мутахассис мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган болаларда инфекция аниқланиши юзасидан маълумот берди.
Унинг айтишича, бугунги кунгача мамлакатимизда 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафаридан коронавирус аниқланган. Улар орасида 1 ёшгача бўлган болалар 190 нафарни, 3 ёшгача болалар 683 нафарни, 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 нафарни, 7-18 болалар 2125 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда зарарланган болаларнинг 3293 нафари бутунлай соғайгани айтилмоқда. Болалар орасида касаллик билан оғир даражада зарарланганлар йўқлиги ва ўлим ҳолати аниқланмагани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мутахассис Хабибулла Оқилов коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли бола борлигини айтган эди.