“Узбектелеком”га Бош директор в.в.б этиб Назиржон Хасанов тайинланди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар қилмоқда. У шу кунга қадар “Узбектелеком”нинг давлат органлари билан алоқалари бўлимида директор лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур ташкилотда йил бошидан бери учинчи марта раҳбар алмашди. Февраль ойида Шухрат Қодиров ўрнига раҳбарликка Фарход Ғозиев тайинланган эди ва август ойида яна Шухрат Қодиров қайта сайланган эди.