Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Фатхулла Маъсудовнинг ўлими сабаби маълум қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот берди.
Вазирлик актерни коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига киритди. Актер ушбу рўйхатга 31 августда қиритилган.
Таъкидлаш жоиз, Маъсудов 30 августда оламдан ўтган. Кеча, 31 август куни Шавкат Мирзиёев актернинг ўлими ҳақида гапирган эди.
“Вирус ёнимизда юрибди. Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади. Ўзимизга кўп нарса боғлиқ. Эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик”, – деди давлат раҳбари.