Ўзбекистон маданият вазирлиги мамлакатимизда коронавирусдан вафот этган айрим санъаткорларнинг исмини ошкор қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу касаллик асоратларидан Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг истеъдодли артисти Жанабай Утепбергенов ва яна бошқа санъаткорлар вафот этган.
Дарё нашрининг ёзишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги Адҳам Абдуллаев, Дилбар Икромова ва Фатҳулла Масъудовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлаган. Лекин 4 августда вафот этган Жанабай Утепбергенов ва 8 августда вафот этган Анвар Эргашевларни вазирлик коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига киритмаган.