Наманганда собиқ ҳокимнинг ўғли ўқитувчини ургани учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманганда собиқ ҳокимнинг ўғли ўқитувчини ургани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши мумкин.Бу ҳақда 69 яшар нафақахўр Ашуровнинг адвокати маълум қилди, дея хабар қилди Sof.uz.

Ашуровнинг ўзи эса етти йилдан буён бу ишга эътибор бермай келаëтган ҳуқуқ-тартибот органлари¸ порталга ëзганидан кейин тергов олди суриштируви бошлашганини билдирди.

Ашуровнинг адвокатига кўра¸ “ўқитувчини калтаклаган студентлардан бири юқори лавозимли амалдорнинг ўғли бўлгани учун мазкур воқеа ортидан етти йил мобайнида жиноят иши очилмаган”

Хулосада Ашуровга ўрта ва енгил тарздаги тан жароҳати етказилгани таъкидланади.

Наманган Давлат университети ўқитувчисига кўра¸ “доцент Ашуров қониқарсиз баҳо қўйган Э.Б¸ У.А. С.Ғ исмли 4 курс талабалар уни калтаклаб кетишган”

"Сирожиддин домла бу студентларнинг системали дарс қолдиргани ва умуман саводсизлиги учун қониқарсиз баҳо қўйган эди. Студентлар ва уларнинг "акахон танкалари" ҳам домлага таъсир қилмади. Аламзада студентлар кечқурун пойлаб ўқитувчини уриб кетишди¸" деди исми сир қолишини сўраган ўқитувчи.

“Калтаклаганлар ичида ўша пайтда вилоят ҳокими ўринбосари, кейин вилоятдаги туман ҳокимларидан бири бўлган ҳозирда ишсиз С.Анинг студент ўғли ҳам бўлган,” дея гапига қўшимча қилди у.

Материаллар ва жабрланувчи иддаосига кўра¸ 2012 йилнинг 17 февралида кечқурунги саккиз яримда институтдан чиқиб уйига йўл олган ўқитувчи калтакланган.

Сирожиддин Ашуров иддаосига кўра, уни орқадан келиб арматура билан солишган. У ўшандан кейин бир ҳафта муолажа олгани ва етти йил давомида безорилар жазоланишини талаб қилиб келаётганини айтди.

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича, жиноят иши "асоссиз равишда тўхтаб қолган".

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида¸ мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича¸ Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган ариза асосида Сирожиддин Ашуров иши назорат тартибида кўриб чиқилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Frik 28 декабр 2018 22:33
    Harom eb katta bulganda. bu hokimlar farzand emas it tarbiyalagan. jelajakda uz ota onasiniyam tiwlaydi
  2. Gulsara 27 декабр 2018 18:32
    Xokimni ogli jinoiy ishda ishtirok etgani uchun bu jinoyat ochilmay qolganligi korinib turibdi.Bu arzandalar jazosini olishi kerak albatta.Qonun barchaga barobar bolishi zarur.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Наманганда собиқ ҳокимнинг ўғли ўқитувчини ургани учун жавобгарликка тортилиши мумкин