Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари жараёнида қоидани бузган талабаларнинг сони маълум қилинди. Бу бўйича маълумот ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов томонидан тақдим этилди.
Хабар қилинишича, бугун биринчи сменада ўтказилган имтиҳонлар жараёнида умумий ҳисобда 37 нафар абитуриент четлатилган. Уларнинг 8 нафари имтиҳонга кириш жойиданоқ ичкарига киритилмаган. Уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа фуқаронинг ўрнига кириб, тест ечмоқчи бўлган. Шунингдек, ичкарида 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилган. Уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари калкулятордан, яна бир нафари шпаргалкадан фойдалангани учун ва 1 нафари соҳта ҳужжат билан киргани учун чиқариб юборилган.
Шу билан бирга, биринчи сменада 3 474 нафар абитуриент тест жараёнларига келмагани маълум қилинди.