Ангренлик ишсиз хотин-қизларга бепул ўқув курслари ташкил қилинди

Ангренлик ишсиз хотин-қизларга бепул ўқув курслари ташкил қилинди
O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти”, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик Маркази ҳамкорлигида темир дафтарга киритилган аёллар учун бепул ўқув курси ташкил этилди.

Пандемия даврида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш айниқса, уйда ўтирган хотин-қизларни турли касбларга йўналтириш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

Бундан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса жойларда маҳаллалар орқали ишсиз хотин-қизларни аниқлаб, уларни турли касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорликларини бошлашларига кўмаклашиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, бу орқали босқичма-босқич темир дафтарга киритилган аёллар сонини кескин камайтириб бориш устувор вазифалардан бири саналади.

Ангренлик хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган ўқув курсларда тикиш-бичиш йўналишида ўқув машғулотлари ўтказилиб, бунда тажрибали мутахассислар жалб этилди.

- Бугунги ўқув-курсларимизда аёлларимиз турли йўналишларда машғулотлар олиб боришяпти, бу орқали улар ўз билим ва кўникмаларини шакллантирмоқда, - дейди Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик Маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова. – Биз депутатлар ўз ҳудудларимизда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларни касбга ўргатишга, шу орқали иш билан бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпмиз. Бугун Ангрен шаҳрида ҳам хотин-қизларимизга зарур бўлган ёки ўзлари танлаган касб-ҳунарни ўргатишга яқиндан кўмаклашдик. Мазкур ўқувларимиз босқичма-босқич тизимли равишда ташкил этиб борилади.

Ўқув машғулоти асносида юқори ютуқларга эришиб келаётган партия фаоллари бўлган тадбиркор аёлларимиз Шахноза Усканова, Севара Жакбарова, Хулкар Баймановалар тадбиркорлик фаолиятидаги сир-асрорлари ва таржибалари билан ўртоқлашишди ва уларга партиянинг ташаккурномалари топширилди.

Диёра Болтаева,
O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,
жамиятдаги ўрни ва мавқеини
ошириш бўлими мудири

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ангренлик ишсиз хотин-қизларга бепул ўқув курслари ташкил қилинди