Ўзбекистонда ҳамма мактаблар ҳам очилмаслиги мумкин. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.
Лайло Рустамованинг айтишича, айрим мактаблар ўқишни масофавий тарзда давом эттириши мумкин. 14 сентябрдан санитар нормаларига жавоб бермайдиган мактаблар очилмайди.
“Бу бўйича қарор СЭОМлар томонидан қабул қилинади. Агар маълум мактаблар санитар қоидаларига жавоб бермаса ундай ҳолатда ўқувчилар масофавий тарзда таълим олишни давом эттиради”, – дейди матбуот котиби.