Ўзбекистонлик машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда. Бу ҳақда блогер Азиза Умарова маълумот берди.
Унинг ёзишича, ошпаз юқумли касалликлар шифохонасининг интенсив терапия бўлимида, реанимацияда қолмоқда. Ушбу маълумотни ошпазнинг рафиқаси Фарангиз тасдиқлаган. Чустийнинг сатурацияси 47 га тушиб кетгани айтилмоқда. Шифохонадаги кислороднинг таъсири билан сатурация 89 га етган. Ҳарорати эса 38,5 даража даража экани маълум қилинди.
Умарованинг қўшимча қилишича, ошпазнинг сатурацияси 70 бўлган вақтда уни шифохонадан қўйиб юбормоқчи бўлишган. Лекин яқинлари томонидан жанжал кўтарилгач, Чустий у ерда қолдирилган.