Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши курашишда самарасиз эканини маълум қилди.
Профессорнинг сўзларига кўра, унинг фойдали жиҳати дунё тажрибасида ҳам аниқланмаган. Ушбу туннелларни турли ҳил объектларнинг кириб чиқиш жойларига ҳам қўйиш шарт эмаслиги таъкидланди. Агар фуқаро ушбу туннелдан кун давомида қайта-қайта ўтса, бу унда аллергик касалликларни, жумладан, ринит, коньюктивит, бронхит ва хаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкинлиги маълум қилинди. Профессор кўчаларни дезинфекция қилиш ҳамда бундай туннелларни ўрнатиш шунчаки инсонлар орасида ваҳима кучаймаслик учун ўйлаб топилгаи чора эканини, ЖСТ ҳам ушбу тажриба самарасиз дея топганини айтди.
Разиқова турли хил туннеллар ўрнатгандан сўра, масофа сақлаш, қўлларга антисептик сепиш, иситмани ўлчаш каби ишларни амалга ошириш самаралироқ эканини таъкидлади.