Давлат тест маркази вакиллари долзарб саволларга жавоб берди

Давлат тест маркази вакиллари долзарб саволларга жавоб берди
Бугун АОКА биносида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб унда. Унда мутасаддилар соҳада долзарб бўлиб турган саволларга жавоб берди.

Тармоқларда абитурентлар томонидан тарқатиб юборилган тест саволлари ҳақида.

“Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади”, – деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.

Имтиҳоннинг оҳирги куни ва тест жавоблари эълон қилиниши ҳақида.

“Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади.

17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилади.

24 сентябргача бўлган муддатда эса танловлар натижалари тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.

Аппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Аппеляция онлайн режимда олинади”, — Барно Ражабов

Коронавирусга чалинган абитуриентнинг тест синовларида қатнаша олиши ҳақида.

“Коронавирус инфекцияси билан касалланиб имтиҳонга қатнашолмаган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.
ДТМ маркази Давлат комиссиясига таклифлар киритади. Ва улар ҳам тест имтиҳонларига қатнашишлари масалалари кўриб чиқилади”, — Барно Ражабов

189 балл олган абитуриент ҳақида.

“Бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолати йўқ. Бунинг сабаби — биринчидан, пандемия шароитини инобатга олиб, тест вариантларни соддалаштирганмиз. Иккинчидан, абитуриентнинг билими етарли бўлса ҳамда барча тестларга тўлиқ жавоб берса, бемалол 189 балл олиши мумкин”, — деди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. olim 7 сентябр 2020 14:03
    Бизнинг вактимизда топширган тест имтихондан,хозиргиси шаффофга ухшайди,агар мутахассисни фикри тугри б са.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17

Ўзбекистоннинг Очиқ илм-фан концепцияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Очиқлик сиёсатининг мамлакат тараққиётида, миллат юксалишида тутган муҳим ўрни ва...
21-06-2024, 16:49
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Давлат тест маркази вакиллари долзарб саволларга жавоб берди